ko'z osti qizarsa

+1
383
Salomatlik va tibbiyot 1 1
Sovuq havoda ko'z osti qovog'imda dona dona qizarishlar paydo bo'ladi. Sababi nimadan bo'lishi mumkin, kimga murojaat qilsam bo'ladi?

1 Javob

0
(29)
0
Куз касалликлари давоси 1.Икки кулнинг бош бармоклари жуфтлаштирилиб, куйидаги ояти карима 7 марта укилади ва бармоклар устига дам урилади.Хар бир укилганда 1 марта Росулуллоh соллаллоху алайхи васалламга саловати шариф айтилиб,кейин 2 бармокни 2 кузга теккизиб,масх килинади. Инша Аллоh , Аллоhнинг изни ва Китобнинг барокати билан касал тузалади,куриш куввати ортади. 2. Тиббий даво . ( Коньюктивитда) КОНЬЮНКТИВИТ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК? Коньюнктивит – кўз шиллиқ қаватининг яллиғланиш касаллиги бўлиб, у аллергик реакция ва инфекциялар таъсирида ривожланади. Куз-баҳор ойларида кенг тарқалувчи бу касаллик, айниқса, болалар орасида кўп учрайди. Катта одамларда коньюнктивит 85 фоиз ҳолларда аденивируслар туфайли, 15 фоиз бактериялар таъсирида келиб чиқади. Болаларда эса вирусли ва бактериал коньюнктивитлар бир хил даражада учрайди. Касаллик қўзғатувчилари вируслар, бактериялар, пневмококк, гонококк ва стрептококклардир. Вирусли коньюнктивитлар ҳаво томчи йўли билан юқиб, кўпинча болалар боғчаси ва мактабларда оммавий равишда тарқалишидан келиб чиқади. Бактериал коньюнктивитларнинг тарқалиши ташқи манбалардан қўзғатувчиларнинг кириши туфайли юзага келади. Касалликка мойиллик туғдирувчи омилларга организмнинг совуқ қотиши, иммунитетнинг пастлиги, танада витамин ва минералларнинг етишмаслиги, бемор киши билан мулоқотда бўлиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик ҳам сабаб бўлади. Бундай ҳолларда кўзда қум тиқилгандек оғриқ юзага келиши ва қизариши, қовоқларда шиш пайдо бўлиши кузатилади. Аллергик коньюнктивитга хос бўлган белгилардан бири бу кўзда юқоридаги белгилар билан бирга қаттиқ қичишиш пайдо бўлишидир. Унинг кейинги босқичларида эрталаб турганда киприклар йиринг билан қопланади, бир-бирига ёпишиб қолади. Агар вақтида даво чоралари кўрилса, касаллик асоратларсиз 4-5 кун ичида тузалади. Ўз вақтида даволанмаса, инфекция кўзнинг бошқа қисмларига тарқалиши мумкин. Коньюнктивит касаллигидан фориғ бўлиш учун бемор гигиена қоидаларига қатъий амал қилиши лозим. Унинг шахсий буюмлари – сочиғи, идиш-товоқлари, ўйинчоғи алоҳида бўлиши керак. Қўлини совунлаб ювиш буюрилади. Кўзини мойчечак, кўк чой дамламалари, фурацилин эритмаси билан ювиб туриш, ҳар 2-3 соатда 30 фоизли албуцид эритмасидан 2 томчидан, 0,25 фоизли левомицин эритмасидан томизиш керак. Бемор уйқуга ётишдан олдин кўз қовоқлари орқасига тетрациклин малҳамидан суртиш буюрилади. Бундай пайтда витаминга бой бўлган маҳсулотлар билан овқатланиш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш лозим. Бемор ёш бола бўлса, оммавий тадбир бўлаётган жойларга олиб бориш тавсия этилмайди.
...