Хомиладорлик белгилари аниклаш кандай булади.
Менструацияни кечикиши
- Чарчоқ
- Токсикоз / эрталаб чанқаш
- Ҳомиладорликда гиперемезис ( ҳаддан зиёд кўнгил айниши)
- Суртмаларда ўзгаришларни кузатилиши
- Тез тез ҳожатга чиқиш
- Кайфиятни тушиши
- Ҳидларни сезиш ва овқатга бўлган талабни ўзгариши
Турли оғриқлар
Ҳомиладорликни билдирувчи бир неча белгилар мавжуд. Бу белгилар ҳомиладорликни биринчи белгилари ҳисобланади. Ҳомиладорликда сиз бундай белгиларни бир нечтасини аниқлашингиз мумкин. Сиз ўйга толдизми: ҳамма белгилар бирданига пайдо бўлмайди.
Бундан ташқари бу белгилар пайдо бўлмаса сиқилманг. Ҳомиладор аёлда яна хеч қандай белгилар кузатилмаган ҳолатлар ҳам кузатилади. Ҳомиладормисиз ёки йўқ? Буни билиш учун ҳомиладорлик белгилари бўлса бўлмаса ҳомиладорликни аниқловчи тестдан ўтишингизга тўғри келади.
- Менструацияни кечикиши
Агар сизда менструация цикли бир хил бўлса ва у кечикса бу ҳомиладорликни биринчи белгиси ҳисобланади. Эсингизда бўлсин! Ҳомиладорликда ҳам қон ва суртмалар келиши кузатилиши мумкин. Агар сизни циклингиз ўзгарувчан бўлса, сиз ҳомиладорликни бошқа белгиларига эътибор беринг.
Кўпчилик аёллар менструация цикли бир ҳилда бўлиб, кейинчалик уни меъёрида эмас ўзгаришлар ҳам бўлиши кузатилади. Медицинада 6 ой давомида менструация келмаса – “аменорея” дейилади. Кутилмаган менструацияни келмаслигини сабаблари бир қанча бўлиши мумкин. Бу сабаблардан бири, бирданига вазн йиғиш ёки озиб кетиш ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шу билан бирга жуда ҳаддан зиёд жисмоний машқлар ва сресс сабабли бўлиши ҳам мумкин. Агар сиз жинсий алоқага майилигингиз камайган бўлса- бу перенопаузани биринчи белгилар бўлиши мумкин. Белгилар қандай бўлишидан қаттий назар врач кўригидан ўтишингизни тавсия берамиз.
Ҳомиладорликда менструация бўлиши меъёрий ҳолми?
Кэролайн Овертон маслаҳати
Йўқ, ҳомиладорликда менструация бўлмаслиги керак. Қонли суртмалар бошланғич ойларда меъёр бўлиши мумкин, бироқ шундай ҳам бўлиши мумкин. Мен биламан бошланғия ҳавфталарда қилинган тест аниқ натижаларни беради.
Савол: яқинда тест қилдим ва ҳомиладор деган белги чиқди. Бироқ менстрация кечикиши кузатилмади. Мен натижага ишонсам бўладими?
Жавоб: Агар сиз менструациянгиз келмасидан олдин тест қилган бўлсангиз ва сиз ҳомиладорсиз жавобини олган бўлсангиз – сиз унга ишонсангиз бўлади. Тест тўғри аниқлайди ва сиз унга ишонсангиз бўлади. Бу шуни билдирадики ҳомиладорликни аниқлашга ёрдам берадиган гормон миқдори йетарлича баландлигини.
Натижани бир дақиқада аниқласа бўлади.
- Кўкрагингизда ўзгаришлар кузатилади.
Сизни кўкрагингиз катталашада ва оғрийди ёки сезувчан бўлиб қолади. Кўкракдаги томирлар сезиларли бўлиб, шу билан бирга кўкрак сўрғичлари тўқ ранг бўлиб қолади.
Кэролайн овертонга савол: Мен тест қилдим ва ҳомиладор деган жавобни олдим, лекин мен ҳомиладорлигимни сезмаяпман нега?
Жавоб: Ҳомиладорликни аниқлаш тести аниқ натижани кўрсатади унга ишонса бўлади. Ҳамма аёллар ҳам ҳомиладорликда токсикоз билан ўтказишмайди. Мисол эрталабки кўнгил айниши. Шунинг учун ўйланманг ҳаммаси яхши бўлади.
Мен ҳомиладорманми?
Clearblue ҳомиладорликни аниқлаш тести орқали билиб олинг.
Бошқа белгилари
- Чарчоқ
Биринчи ҳавфтасида сиз ноодатий чарчақни ҳис қилишингиз мумкин. Бу организмда прогестерон кўпайиб кетиш ҳисобига бўлади. Бу эса ҳомиладорликни қўллаб қуватлашга ёрдам беради.
- Токсикоз/ эрталабки кўнгил айниши
2 ҳавфта ва 8 ҳавфтада оралиғида сиз сувсизлик ва кўнгил айниши қийнаши мумкин. Қоидага кўра, 16 чи ҳавфтада яҳшиланиш кузатилади. Эрталабки кўнгил айниш деб номланганига қарамасдан кўнгил айниши суткани ҳоҳлаган вақтида ҳам кузатилиши мумкин.
Савол: мени роса кўнглим айнияпти, лекин мен ўзимни овқатланишга мажбурлаяпман. Бу мени боламга зарар қилмайдими?
Жавоб: йўқ сизни болангиз ўзига керагини сизни организмингиздан олади. Эрталабки кўнгил айнишига кўпроқ сув ичинг. Тез ва кам-камдан овқатланишга харакат қилинг. Чанқаш ва кўнгил айниши ҳар 10 аёлни 8 тасида кузатилади. Ҳомиладорликда гиперемис – ҳаддан зиёд кўнгил айниши ва сувсизлик дегани. Бу эса бола хаёти учун ҳавфидан дарак. Агар сизда бундай ҳолат кузатилса оилавий врачингизга мурожат қилинг.
- Ҳомиладорликда гиперемезис (ҳаддан зиёд қайд қилишлар)
100 дан 1 ҳомиладор аёлларда кузатилади. Гиперемезис одатда биринчи 12-13 ҳавфталигида ўзини кўрсатади ва кўнгил айниши, овқатларни организмда кўп қолмаслиги каби белгиларни кўрсатади. Қоидага кўра бу даволанади ва фақатгина энг оғир ҳолатлардагина болага ёмон таъсирини кўрсатиши мумкин. Жуда қаттиқ кайд қилишлар кузатилса, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Кэролайн Овертон
Сувсизланишни ва кўнгил айнишини босиш учун дориларни фақатгина шифокорлар буюрадилар. Белгилари оғирни қуриб кетиши ва сийдикни ранги тўқ сариқ рангда бўлиши.
- Тез тез ҳожатга чиқиш
Сиз ҳомиладорликни 6-8 ҳавфталарида тез-тез ҳожатга чиқишлар кузатилади. Буни сабаби маткани катталашиб сийдик йўлига оғирлиги тушишидадир. Биринчи триместри оҳирларида сизни маткангиз кўтарила бошлайди ва сийдик йўлига ўз босимини туширмайдиган бўлади.
- Кайфиятни тез ўзгариши
Гормонал ўзгаришлар ҳомиладорликни бошланғич вақтларида кайфиятга таъсир кўрсатиши мумкин. Сиз ҳаттоки сабабсиз йиғлашингиз мумкин.
Хомиладорликни аниқлаш
- Таомларга бўлган ҳоҳишингизни ўзгариши ва ҳидларга сезувчанглик ошиши
Сиз танаввул қилиб юрган таомларингиздан бош тортиб, авваллари емаган нарсаларингизни егингиз келиб қолиши мумкин. Кофе, гўшт ва алкоголларни ҳидлари сизни кўнглингизни айнитиши мумкин.
- Оғриқлар
Биринчи триместрда сизни оёқларингиз ёки товонларингиз оғриши мумкин. Бу организмда ўзгаришлар натижасида шу билан бирга калций болага кетиши ҳисобига бўлади.
Ҳомиладормисиз ёки йўқ. Буни қандай аниқласа бўлади.
Савол: Кэролайн Овертонга – ҳомиладорлигим яхши ўтаяптими ёки йўқ? Мени дугонамни ҳомиладорлиги внематточная яни тубада бўлиб қолган экан. Мен ҳам қўрқаяпман меники унақамасмикан деб.
Жавоб: турбадаги ҳомиладорлик бу- ҳомила маткадан ташқарида дегани. 99 % ҳомиладорлик маткада жойлашади. Бироқ внематочная яъни трубада ҳомиладор бўлиш ҳамма аёлларда ҳам кузатилиши мумкин.
Трубадаги ҳомиладорликни белгилари – оғриқлар пайдо бўлади( парацитамол каби йенгил оғриқни қолдирувчи дориларни таъсири бўлмайди) ва қон кетиши кузатилади. Бундай ҳомиладорликда сиз қорнингизда жуда қаттиқ оғриқ ҳис қилишингиз мумкин.
Бошқа белгилари – қинда оғриқ ёки ичакларда ўзгаришлар ва юришни қийинлашиши. Бундай белгилар бўлса дарров шифокорга мурожаат қилинг.
Савол: Кэролайн Овертонга – шифокор менга сиз биохимик ҳомиладорсиз деди. Бу нима дегани мен ўзи ҳомиладорманми?
Жавоб: Ха сиз ҳомиладор бўлагансиз, бироқ ҳомила шунчалик кичкина бўлганки ултратовуш орқали буни кўришни имкони бўлмаган ва бундай ҳомиладорликни биохимик ҳомиладорлик дейилади. Афсуски — эрта вақтда бола тушиши тез-тез кузатилади.